АҚШ президентлигига номзодини қўйиш учун даъвогарлик қилаётган миллиардер Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампаниясидаги рақиби — Жанубий Каролинадан сенатор Линдси Грэмни овсар деб атади, дея хабар бермоқда «ТАСС». Трамп, шунингдек, унинг шахсий телефон рақамини ошкор этди.
«Мен ўша овсар Линдси Грэмни телевизорда кўрдим, у мени каллаварам деб атади», — деди Трамп Жанубий Каролинада нутқ сўзлар экан. Унинг таъкидлашича, уч-тўрт йил аввал, Трамп Fox News телеканалига интервью бериши олдидан Грэм қўнғироқ қилиб, уни эфирда ижобий маънода тилга олишни сўраган ва телефон рақамини қолдирган. Трамп ушбу рақамни ўқиб эшиттирди ва: «Қўнғироқ қилиб кўринг», — дея таклиф этди.
Изоҳ (0)