Хитойда умумий майдони 132 минг квадрат километр бўлган ва 130 миллион аҳолига мўлжалланган шаҳарлар агломерацияси ташкил этилади. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.
Мегашаҳар агломерациянинг энг йирик манзилгоҳлари — Пекин, Тяньцзинь ва Хэбэйнинг топонимларига асосланган равишда Джин-Цзинь-Джи номини олади.
Ҳамжамиятнинг ҳар бир шаҳри ўз соҳаси учун масъул бўлади. Масалан, Пекин асосан технология ва маданиятга эътибор қаратади, Тяньцзинда эса технологик тадқиқотлар билан шуғулланилади, Хэбэй борасида эса ҳозирча бир қарорга келинмаган.
Муаллифларнинг фикрича, «мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотлар локомотиви» бўлиши кутилаётган агломерация лойиҳасининг амалга оширилиши Хитой президенти Си Цзиньпин томонидан маъқулланган.
Ғояни амалга ошириш учун ҳукумат икки муаммо — транспорт қатнови ва мактаб ҳамда касалхоналар етишмовчилигини ҳал этиши керак. Хитойда тезюрар темирйўл қатнови юқори суръатларда ривожланаётган бўлса-да, бир синфда 65 нафардан ўқувчи ўқийдиган мактаблар ҳали ҳам тез-тез учраб туради.
Изоҳ (0)