Жанубий Суданда июнда бошланган вабо эпидемияси қурбонлари сони 39 кишига етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти манбаларига таяниб, Agence France-Presse маълум қилган, дея хабар беради «РИА Новости».
Ташкилот маълумотларига кўра, Жанубий Суданда 1212 та вабо билан касалланиш ҳолати қайд этилган, бундан 39 таси ўлим билан якун топди.
Эпидемия мамлакат пойтахти Жуба шаҳридаги 166 мингдан зиёд киши яшайдиган БМТ қочоқлар лагерида бошлангани тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги вабо эпидемияси мамлакатда 167 кишининг умрига зомин бўлган эди.
Изоҳ (0)