Тожикистоннинг турли ҳудудларига ёпирилган табиий офат қурбонлари сони етти кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Сел оқими Хорог-Душанбе автойўлининг 450 километрига ёпирилиб, Даштак қишлоғидаги кўприкни бузиб юборди. Ванч туманининг Жовидон қишлоғида сел автомобилни тўнтариб юборгани оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Рашт туманидаги Бедаки қишлоғида эса 100 дан зиёд уй ва 10 километр йўл вайрон бўлди.
Тожикистонннинг тоғли ҳудудларидаги табиий офат туфайли охирги ҳафта мобайнида мамлакат иқтисодиёти 50 миллион доллардан ортиқ зарар кўрди. Республика ҳукумати дунё ҳамжамиятидан кўмак сўрамоқда.
Изоҳ (0)