Вашингтонда Куба Республикаси элчихонаси ишлай бошлади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
20 июль, душанба куни маҳаллий вақт билан 10:30 да (Тошкент вақти билан 19:30 да) АҚШдаги Куба манфаатлари секцияси биноси қаршисида мадҳия остида мамлакат байроғи кўтарилди.
Маросимда активистларнинг маъқулловчи хитоблари янгради. Бироқ тадбир кутилмаган ҳодисаларсиз бўлмади: бир киши ўз устидан қизил бўёқ қуйиб, асфальтга ўтириб олди, у зудлик билан ҳибсга олинди.
Нашр эслатишича, АҚШ Куба билан дипломатик алоқаларини 1961 йилда узган, шундан сўнг ҳар иккала пойтахтда манфаатлар секцияларигина ишлаган эди.
Изоҳ (0)