Сўровда қатнашган украиналикларнинг 47,7 фоизи тинчлик учун Украинада рус тилига иккинчи давлат тили мақоми берилишига тайёр. Бу ҳақда Киев халқаро жамиятшунослик институти тадқиқотларига таяниб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Бироқ сўралганларнинг 38 фоизи бундай қарорни қўллаб-қувватламайди.
Бундан ташқари, 40,7 фоиз украиналиклар тинчликни деб НАТОга қўшилмасликни, 33,9 фоизи эса Европа Иттифоқига кирмасликни қўллаб-қувватлайди. 33,3 фоиз респондентлар Қримнинг Украинадан бутунлай ажралиб чиқишига рози бўлишга тайёр.
Изоҳ (0)