Греция 20 июль, душанба куни Халқаро валюта жамғармаси олдидаги муддати ўтган 1,6 миллиард SDR (special drawing rights, махсус ўзлаштириш ҳуқуқлари) қарз мажбуриятларини ёпди, бу тахминан 2 миллиард еврога тенг келади. Бу ҳақда жамғарма хабарига таяниб, «Korrespondent.net» маълум қилди.
ХВЖ расмий вакили Жерри Райс тасдиқлашича, жамғарма «Грецияга молиявий барқарорлик ва ўсишга қайтиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида ёрдам беришни давом эттиришга тайёр».
Изоҳ (0)