Pearson нашриёти Financial Times газетасини сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, Bloomberg хабар қилмоқда.
Газетани сотиб олишга исми ошкор қилинмаётган бир нечта харидорлар қизиқиш билдирмоқда. Келишув суммаси 1 миллиард фунт стерлинг (1,6 миллиар доллар)ни ташкил этиши мумкин. Агентликнинг суҳбатдошларидан бири Financial Times’ни сотиб олиш Axel Springer SE нашриёт холдинги ҳамда Европа, Яқин Шарқ ва Осиёнинг бир қатор инвесторлари учун қизиқ бўлишини айтиб ўтди.
Яна бир манба газетани сотиш бўйича якуний қарор қабул қилинмаганини таъкидлаб ўтди. Pearson ва Axel Springer SE вакиллари изоҳ беришдан бош тортди.
Financial Times газетаси 1888 йилда ташкил қилинган. У инглиз тилида чоп қилинади ва дунёнинг 20 га яқин шаҳрида сотилади. Газетанинг 720 минг обуначиси бор. Уларнинг деярли 70 фоизи интернет орқали электрон обунага аъзо бўлган.
Изоҳ (0)