Остона шаҳар Олма-ота тумани ички ишлар бошқармасида остоналик аёлнинг интернет орқали фирибгарларга 155 минг долларга яқин пулларни ўтказгани ҳақидаги аризаси асосида жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар беради.
Маълум бўлишича, аёл хорижий банкларнинг биридан минимал икки фоизли 4 000 000 евро миқдоридаги кредит олиш мақсадида сохта солиқ тўловлари учун 154 623 доллар пулларни ўзларини мазкур банк ходими сифатида таништирган кишилар ҳисобига ўтказган.
Остона шаҳар ички ишлар бўлинмаси фуқароларга фақат ишончли интернет-етказиб берувчилар хизматидан фойдаланишни тавсия қилди.
Изоҳ (0)