Жанубий Корея ҳукумати КХДР 9—11 сентябрь кунлари Сеулда минтақавий хавфсизлик бўйича бўлиб ўтадиган йиғилишда қатнашишдан бош тортгани учун ҳафсаласи пир бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ватанни бирлаштириш бўйича қўмитанинг 17 июль, жума куни берган баёнотида Сеул таклифини рад этди ва Жанубий Корея музокараларга таклифдан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уринаётганлигини айтди.
Баёнотда, шунингдек, Кореялараро муносабатларни яхшилаш бўйича музокаралар ўтказиш учун, аввало зарур атмосферани юзага келтириш кераклиги таъкидланади.
Аввалроқ Жанубий Корея Сеулда бўлиб ўтиши режалаштирилган минтақавий хавфсизлик бўйича мажлисга илк бора КХДР вакилларини таклиф қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)