Ҳодиса Москвадан Тель-Авивга йўл олган самолётда рўй берди: қўниш чоғида унинг шиналари ёрилиб кетди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Haaretz нашри хабарига кўра, Исроил пойтахтидаги Бен-Гурион аэропорти диспетчерлик минораси қўниш чоғида ҳаво кемасининг олд шассисидан тутун кўтарилганини қайд этган. Шу сабаб самолёт ёнига зудлик билан тезкор хизмат машиналари етиб келган. 129 нафар йўловчи ўз вақтида самолётдан аэропорт биносига кўчирилган, улар орасида жабланганлар йўқ.
Изоҳ (0)