Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Бугун, 20 июль куни, ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги куни, деб хабар қилади «Xushnudbek.uz».
Бугунги кунга келиб, абитуриентлар сони 549 минг 358 нафарни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткич ўтган йили қайд этилган рекорд натижадан ҳам кўпроқдир.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480 407 тани, 2014 йили эса 543 131 тани ташкил этган эди.
Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган:
ОТМ номи | Квота | Абитуриентлар сони | Конкурс |
Термиз давлат университети | 1662 | 31011 | 18.66 |
Жиззах давлат педагогика институти | 1615 | 22401 | 13.87 |
Андижон давлат университети | 1400 | 21088 | 15.06 |
Фарғона давлат университети | 1274 | 20375 | 15.99 |
Қарши давлат университети | 1280 | 20206 | 15.79 |
Изоҳ (0)