Тошкентдаги «Дўстлик» метро бекати яқинида Cobalt симёғочга бориб урилди, дея хабар бермоқда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари.
Натижада симёғоч қулаб, симлар узилиб тушган ва машина ёниб кетган. Муаллиф таъкидлашича, ҳайдовчи омон қолган.
Фикр билдирганларнинг кўпчилиги бу йўлнинг равон эканлигини таъкидлаб, йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчининг ўзини айбдор қилди. Бундай қаттиқ тўқнашувдан кейин автомобилчининг тирик қолганини эса «мўъжиза» деб аташди.
Изоҳ (0)