19 июль куни Португалияда бўлиб ўтаётган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати финал учрашуви ўтказилди, деб хабар қилади Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Финалга Таити ҳамда мусобақа мезбони Португалия терма жамоалари етиб келди.
Ўйинда мундиал мезбони 5:3 ҳисобида Таити терма жамоасини мағлуб этди ва жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.
Эътиборлиси, финал баҳсида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов ҳам иштирок этди. У учрашув ёрдамчи ҳаками вазифасини бажарди. Ўйин бош ҳаками сифатида испаниялик Рубен Эйриз иш олиб борди.
Изоҳ (0)