Ўзбекистон миллий терма жамоаси Самвел Бабаян бошчилигидаги илк йиғинини бошлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Ушбу йиғин доирасидаги дастлабки машғулотлар 19 июль куни «Жар» стадионида бўлиб ўтди. Миллий терма жамоанинг бу ўқув-йиғин машғулотларига фақат Олий Лига клубларида фаолият олиб бораётган футболчилар жалб этилди. Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхатини аввалроқ маълум қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси олимпия терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Ўйинлар 22 ва 25 июль кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки учрашув «Жар» стадионида бўлса, иккинчи ўйин «Пахтакор»да ўтказилади.
Изоҳ (0)