Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах Россия термаси бош мураббийи, Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмоновага ХОҚ кумуш орденини топширди, дея хабар бермоқда «Vesti.ru».
Тантанали маросим Россия олимпия қўмитасида бўлиб ўтди. Орден Усмоновага жаҳон спорт ҳаракатидаги мислсиз хизматлари ва олимпиада олий мақсадларига содиқлигининг эътирофи сифатида берилди.
Изоҳ (0)