Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган турнирнинг финалида кортга тушди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат мусобақада ўзбекистонлик теннисчи учинчи рақам остида таснифланган эди.
Абдураимованинг финалдаги рақибаси турнирнинг 7-сараланган теннисчиси Мию Като бўлди. Ҳал қилувчи баҳсда Нигина икки сетда 5:7, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ (0)