Сайёҳларнинг кўплаб илтимосларини инобатга олиб, дунёда тоғ туризми учун энг оммалашган жойлардан бири — Япониянинг Фудзи тоғида Wi-Fi’дан фойдаланиш нуқталари ўрнатилди. Бу ҳақда «3dnews.ru» хабар бермоқда.
Фудзида симсиз Интернетдан фойдаланиш нуқталарини жойлаштириш лойиҳасидан асосан икки мақсад кўзда тутилган. Биринчиси — сайёҳларни улар кўникиб қолган рақамли муҳит билан таъминлаш, иккинчиси эса уларга об-ҳаво ҳолатидан узлуксиз хабардор бўлиб туриш имкониятининг яратилиши ва юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатар тўғрисида ўз вақтида маълум қилиш.
Wi-Fi’дан у фаоллаштирилганидан сўнг 72 соат давомида фойдаланиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)