Дубайда Wi-Fi тарқатадиган ва мобил телефонлар батареясини қувватлантирадиган ақлли «пальма»лар пайдо бўлди, дея хабар бермоқда The Daily Mail.
Қуёш батареялари билан жиҳозланган қурилмалар кун бўйи қуёш энергиясини тўплаб, кечқурун ишлай бошлайди.
Ҳар бир «пальма»да телефонларни зарядлаш учун саккизтадан жой бор. Улар орқали мобиль телефонлар уйдаги оддий зарядловчи қурилмаларга нисбатан икки баробар тезроқ қувват олади.
Шунингдек, «дарахт» 100 метр радиусда Wi-Fi тарқатади. Қурилмаларга видеокузатув камералари ҳам ўрнатилган.
Изоҳ (0)