2015 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйича 60 нафар оммавий ахборот воситалари ходими ўлдирилди. Бу ҳақда Meduza Журналистлар хавфсизлиги халқаро институти нодавлат ташкилоти ҳисоботига таяниб хабар беради.
Институтнинг ўн йиллик фаолияти давомида биринчи марта Франция энг кўп журналистлар ҳалок бўлган давлат сифатида қайд этилди. Парижда Charlie Hebdo журнали редакциясига қилинган ҳужум натижасида нашриётнинг саккиз нафар ходими ўлдирилган.
Жанубий Судан ва Яманда ярим йил ичида олти нафардан, Ироқ ва Ливияда эса беш нафардан журналист ўлдирилган.
Ҳисоботда айтилишича, кўпчилик ҳолларда журналистларнинг қотиллари жазоланмасдан қолмоқда. Институт фақат бешта ҳодиса бўйича жиноятчи топилганлиги ҳақида маълумот олган.
Изоҳ (0)