Лицензиясидан айрилган Лола ҳозирча бу масала бўйича ўз фикрини билдирмади, деб хабар қилади «Uz24.uz».
Лоланинг маъмуридан куни кеча бўлган ишларга муносабат билдиришини сўраганларида, у «Ҳеч қандай изоҳсиз», деб жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси 14 июль куни Лоланинг лицензиясини тўхтатди.
Бирлашманинг лицензия бўлими бошлиғи хонанданинг кийиниш услуби миллий менталитетга тўғри келмаслиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилганига қарамай, Лола бу ишни такрорлагани, ижтимоий тармоқларга жойлаётган суратлари эса ёшларга шарм-ҳаё, ибо ва уят борасида салбий таъсир кўрсатаётгани учун лицензияси тўхтатилганини айтиб ўтди.
Айни вақтда эса Лоланинг ўзи Барселонада таътилини ўтказмоқда ва «Камп Ноу» стадионида тушган суратларини Facebook тармоғидаги саҳифасига жойлаштирди.
Изоҳ (0)