«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонанда Лола Юлдашеванинг лицензиясини тугатди. Бу ҳақда бирлашма матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, хонанда Юлдашева Лола Равшанбековна томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар бузилганлиги сабабли, хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22—24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 14 июлдан тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида «Ўзбекнаво» Анвар Сабиров, Тамила ва Ягонанинг лицензиясини тўхтатган ва яна 11 қўшиқчига огоҳлантириш берганди.
Изоҳ (0)