Ўзбек эстрадасининг «Леди Гага»си номини олган хонанда Каниза ўзининг Instagram’даги саҳифасига келин либосда тушган фотосуратларини жойлади, деб хабар қилади «Uz24.uz».
Фотосуратлардан бирига қолдирилган изоҳга кўра, хонанда висол оқшоми учун келин кўйлак танламоқда. Каниза суратдаги либос ва имидж борасидаги мухлислар фикрини ҳам сўраб, тўйига оз қолганини ёзган.
Изоҳ қолдираётган фойдаланувчилар «бу навбатдаги видеоклипдан лавҳа» ёки «бирор келин либослари салони учун фотосессия» бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Ҳозирча хонанданинг ўзидан бу ҳақда батафсил маълумот берилмаяпти.
Изоҳ (0)