• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Карен Гафуржанов 12 та янги қўшиқ тайёрлади

    Узоқ вақт телеэкранларда кўринмай қолган Карен Гафуржанов янги альбом яратди. Бу вақт оралиғида Карен Гафуржанов яна нима ишлар билан банд эканлиги кўпчилик мухлисларни қизиқтириши табиий. Шу сабабли «Дарё» нашри хонанда билан унинг ижодидаги янгиликлари ва келажак режалари ҳақида суҳбат қурди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Нима учун охирги вақтларда телевидение ва медиа соҳасида кам кўриняпсиз?Сабаби янги клиплар олинмаётганди. Мухлисларни қизиқтира оладиган лойиҳанинг ўзи йўқ эди. Очиғи, янги альбом устида узоқ вақт ишладик ва у ҳозирда деярли тайёр ҳолга келди. Мустақиллик байрами арафасида мухлисларимни янги ва қайта ремикс қилиб куйланган қўшиқлар тўпламим билан хурсанд қилиш ниятидаман.

    Лойиҳалардаги узоқ танаффус нимага тақалди: маблағгами ёки яхши шоирлар йўқми?Биласизми, ҳозир кимга қанақа? Масалан, кимдир шеър ва мусиқага эътибор қилмасдан клип олиб ташламоқда. Ҳозирги кунда бундай клиплар кўп. Яхши маҳсулотлар, ғоянинг ўзи йўқлиги менга халақит қилаётганди. Бироқ энди 1—2 та қўшиқни танлаб, уларга клип оламиз ва уни телевидениега берамиз.

    Ёшингиз ўтгани сари савияга эътибор беряпсизми?Албатта, бу ёшда ишингизга ва ижодингизга бошқача назар билан қарашни бошлайсиз.

    Узоқ вақт кўринмай қолишингиз рейтингингизга таъсир қилмайдими?Рейтингга таъсири бор. Бир вақтлар бизнинг рейтинг жуда баланд эди. Аммо ўша вақтда ўзимни қандай тутган бўлсам ҳозир ҳам ўшандайман.

    Пасайишдан кейин яна аввалги даражага қайтишингиз мумкинми?Муҳими бу эмас, асосийси мухлислар қалбидан жой олиш.

    Ижодингизда қандай янгиликлар бор ва альбомингиз қачон чиқади?Ҳозир 12 та янги қўшиқ ва 4 та ремикс ёздик. Бундан ташқари, янги гуруҳ билан ишлаяпман. Худо хоҳласа, шу йили кичикроқ залда яккахон концерт бермоқчиман. Яна тўйга ҳам тайёргарлик бор…

    Янги альбомингизнинг қўшиқлари радиода берилдими?Ҳа, 1—2 таси берилди. Мухлислар яхши қабул қилди. Бу каби қўшиқлар ёмон бўлиши мумкин эмас. Мен илҳом келиб қолгандагина ёзаман.

    Қайси шоирлар ва бастакорлар билан ишлайсиз?Мен Бобур Бобомурод билан кўп ишлардим. Яна ўзим ҳам шеър ёзиб тураман. Тўғри, шеърларни ва мусиқани профессионал шоир ва бастакорлар ёзиши керак, дейишади. Лекин мусиқа ҳақида гапирсак, мен ҳоҳлаган бастакор ишини кўрмадим. Биласизми, баъзида мухлисларга ёққан қўшиқни профессионал бастакор ёзмаган бўлиши ҳам мумкин.

    Қўшиқ тайёр бўлганида уни хит бўлишига қанчалик ишонасиз?Баъзида ўзимга ёқмаган, кўнглим жиз этмаган ашула атрофдагиларга ёқиши мумкин. «Не ҳаёт» ашуламни ёзганимда унинг хит бўлишини аниқ билганман. Ундан олдин ёзган «Азизим» номли қўшиғимни хит бўлишини уйимдагилар айтган.

    Ҳозирги ёшларни ижодини тинглайсизми?Ҳаракат қиламан. Чунки улар қаторида менинг ҳам шогирдларим бор. Мен Ботир Зокиров, Юлдуз Усмонова ва «Ялла» ансамблининг ретро қўшиқларини эшитаман. Ўзим билан чиққанлардан Dj Piligrim, Севарани айтишим мумкин.

    Ижоддан ташқари нималар билан шуғулланасиз?Спортнинг оғир атлетика ва кроссфит тури билан шуғулланаман. Китоб ўқишга албатта вақт топаман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Севги-муҳаббатдан бошқа мавзуда қўшиқ айтиб ҳам машҳур бўлиш мумкинми?Албатта, мисол учун Севара Назархоннинг «Улуғимсан, Ватаним» қўшиғини ҳозиргача маза қилиб эшитаман. Она тўғрисида, гул тўғрисида куйлаш мумкин. Мавзулар кўп.

    Санъатда иқтидор биринчи ўриндами ёки маблағ?Ҳаракат. Маблағингиз ва истеъдодингиз бўлса бу 30 фоиз, қолган 70 фоизи эса ҳаракатдир. Ўзбекистонда ҳозир ҳар қандай шароит бор. 2—3 та мусиқий канал бор. Тўхтамай ҳаракат қилинса, муваффақиятга эришса бўлади.

    Ижтимоий тармоқлардан фойдаланасизми? Улардан қандай фойда бор?Албатта, лекин мен фақат Facebook’дан фойдаланаман. «Одноклассники», Instagram ва Twitter’да йўқман. Ижтимоий тармоқлардан шоу-бизнес вакиллари кўпинча реклама мақсадида фойдаланмоқда.

    Сизнинг www.karen.uz деб номланган сайтингиз бор экан. Нима учун ундаги янгиликлар 3 йилдан бери янгиланмаяпти?Ўзи аслида бу ишга маъмурлар қараши, журналистларни ишга олиши, хабарларни янгилаб туриши керак. Ҳозир янги маъмур қидиряпмиз. Тез орада сайтни ўзини ҳам замонга мослаб ўзгартирамиз. Унга янги клипларимизни жойлаштирамиз. Санъаткорлар учун сайт керак.

    Кун тартибингиз қандай?Эрталаб тургач ишга бораман. Арт-менежер бўлиб ишлайман. Кундузги соат 3 да овоз ёзиш студиясига келаман. Соат 6 гача репетиция қиламиз. Кейин эса спортзалга бораман. Ҳафтанинг ҳар сешанба куни мени «Город» мажмуасидан топишингиз мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Таманнози» кўрсатувида бошловчилик ҳам қилган эдингиз…Қилган эдим… Ҳозир эса қилмаяпман (кулиб). Ҳозиргача концертлар ва тўйларда бошловчилик қилиб тураман. Телевидениеда 2 та лойиҳада чиқдим, киноларга ҳам чақиришди.

    Селфига муносабатингиз қандай?Биз тенги санъаткорлар суратларни олиб, Facebook ва «Одноклассники»ларга қўйиб ташламоқда (кулиб). Кимдир буни касаллик демоқда, лекин мен бу касалликка шукрки чалинмадим. Менда фотосессиялар кўп, журналистлар билан учрашувда яна суратга олишади. Шунинг учун ҳам селфига муҳтож эмасман.

    15.07.2015, 22:56   Изоҳ (0)   7852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лола Барселонада дам олмоқда, унинг маъмури эса лицензия масаласи бўйича изоҳ беришни истамади

    15.07.2015, 12:59

    Том Круз янги фильмнинг суратга олиш жараёнида самолёт эшигига осилиб учди (видео)

    15.07.2015, 12:25

    «Ўзбекнаво» Лола ва бошқа хонандаларнинг лицензияси тўхтатилиши юзасидан батафсил изоҳ берди

    15.07.2015, 09:56

    Шимолий Кореяда илк бор Ғарб рок-гуруҳининг концерти бўлиб ўтади

    15.07.2015, 09:13

    «Ўзбекнаво» Лола Юлдашеванинг лицензиясини тўхтатди

    14.07.2015, 14:19

    Хонанда Каниза ўзи учун келин кўйлак танламоқда (фото)

    14.07.2015, 12:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55

    Узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган Пакяо чемпионлик камарига эга чиқа олмади

    Бокс | 20 июл, 09:45

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.