Рим папаси Франциск ўзининг тўққизинчи, энг давомли хорижий ташрифини якунлади. 78 ёшли папа Лотин Америкасининг уч камбағал давлати – Эквадор, Боливия ва Парагвайга бир ҳафталик саёҳат уюштирди. Бу ҳақда Ватикан матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
12 июль, Парагвайдаги ташрифининг охирги кунида папа мамлакат пойтахти Асунсьондаги Банадо Норте дея номланадиган қашшоқлар даҳасини бориб кўрди ва «Ну Гуасу» боғида оммавий ибодат ўтади. Шундан сўнг у ўша куннинг ўзида Ватиканга йўл олди.
Сентябрда Франциск АҚШга расмий ташрифи олдидан Кубага боради.
Изоҳ (0)