1939 йилда суратга олинган «Оз мамлакати сеҳргари» фильмида Дороти ролини ижро этган Жуди Гарленднинг ўғирланган бошмоқчалари учун 1 миллион доллар мукофот эълон қилинди. Бу ҳақда «Эхо Москви» радиоси хабар бермоқда.
Бошмоқчалар актрисанинг Миннесотадаги музейидан 10 йил аввал йўқолган. Улар 1 миллионга суғурта қилинганди, ҳозир эса нархи бир неча баробар ортиқроқ бўлиши мумкин. Мукофотни Жуди Гарленднинг исмини ошкор этишни истамаган мухлиси беришга тайёр бўлиб турибди.Афсонавий фильмда энг камида уч жуфт «сеҳрли» қизил бошмоқчалар ишлатилган бўлиб, уларнинг уччаласи ҳам сақлаб қолинган, бири эса Вашингтондаги Смитсон институти кўргазмасига ҳам қўйилган.
Изоҳ (0)