Режиссёр Рустам Саъдиев Тошкентда ишчи номи «Барон» бўлган янги фильмни суратга олишни бошлади, дея хабар бермоқда «Myday.uz».
Фильм дунёдаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланган наркотрафик — наркотик воситалар контрабандаси ҳақида ҳикоя қилади. Унда Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Жавоҳир Зокиров, Беҳзод Ҳамроев каби ўзбек актёрлари билан бир қаторда, Андрей Смоляков, Павел Прилучний, Виктор Вержбицкий, Фарҳод Маҳмудов каби россиялик машҳур актёрлар рол ўйнайди.
Картина ижодкорлари фильм сюжетини аниқ ошкор этмаяпти, бироқ фильм экшн саҳналарга бой, ўткир сюжетли жанрда тасвирга олинаётганлигини маълум қилди. Сёмка ишлари нафақат Ўзбекистонда, балки Россия ва Туркияда ҳам олиб борилади.
Изоҳ (0)