Дунёнинг энг баланд чўққисини забт этишга уринган икки экспедиция тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи ва 1996 йилда бўлиб ўтган реал воқеаларга асосланган «Эверест» фильми 72-чи Венеция кинофестивалини очиб беради. Бу ҳақда кинокўрик сайти орқали маълум қилинди.
Фестиваль 2 дан 12 сентябргача ўтказилади. Унинг расмий дастури эса 29 июлда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили фестивалнинг бош соврини швециялик режиссёр Рой Андерсенга насиб этган эди.
Изоҳ (0)