«Арвоҳ овчилари» комедиясининг янги қисми режиссёри Марк Фейг ўз Twitter’ида бош қаҳрамонларнинг хизмат автомобили – янгиланган Ecto-1 тасвирга олинган фотосуратларни эълон қилди, дея хабар бермоқда «Motor.ru».
Ўтган асрнинг 80 йиллари ўрталарида ишлаб чиқарилган ва дафн маросимлари учун мўлжалланган Cadillac Superior Hearse ушбу машинага асос бўлиб хизмат қилган.
«Арвоҳ овчилари»ни суратга олиш ишлари 2015 йил май ойида Бостонда бошланди. Экранларга 2016 йил 22 июнда чиқиши режалаштирилган фильмдаги арвоҳ овчилари ролларини илк бор аёллар ижро этган.
Изоҳ (0)