Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Пенсильвания штатида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши, жумладан, 9 ёшли бола ҳалок бўлди. «ТАСС» хабарига кўра, ҳодиса натижасида яна беш киши жабрланган.

Фото: «goerie.com»

Фото: «goerie.com»
Маҳаллий полициядан маълум қилишларича, почта хизматининг юк машинаси йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиққан ва олти кишидан иборат оила кетаётган от-аравага бориб урилган.

Хабар беришларича, она ва фарзандлардан бири воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган. Оила бошлиғи — ота ва 11 ёшдан 13 ёшгача бўлган уч нафар бола касалхонага ётқизилган.

Юк машинаси ҳайдовчиси ҳам жароҳат олгани айтилмоқда. Полиция мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь