11 июль, шанба куни Ҳиндистон шимолида йўловчи автобуси жарга қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 19 киши яраланди, дея хабар бермоқда «ТАСС» India TV телеканалига таяниб. Бундан ташқари, уч нафар катта ёшли киши ва бир бола бедарак йўқолган.
Химачал-Прадеш штати полицияси маълум қилишича, ҳодиса Рампур шаҳридан 120 км масофада Ҳимолай тоғи этакларида содир бўлган. Рампурдан штат пойтахти Шимлуга йўл олган йўловчи автобуси кўприкдан дарёга қулаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага эрталабки туман туфайли йўл яхши кўринмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)