Даниядаги шамол электр станциялари мамлакатда бўлиб ўтган бўрон туфайли электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича режани анча ошириб бажарди, дея хабар бермоқда «Abnews.ru» Европа шамол энергетикаси уюшмаси вакили Оливер Жойга таяниб.
Хабар берилишича, шамол тегирмонлари мамлакатга зарур бўлган энергиянинг 140 фоизини ишлаб чиқарган. Ортиқча энергия Норвегия, Германия ва Швецияга экспорт қилинди.
Нашр таъкидлашича, 2020 йилга келиб, Дания ўз энергия истеъмолининг ярмини янгиланадиган энергия манбаларига ўтказмоқчи. 2050 йилгача эса ички бозор эҳтиёжларини тўлиқ шамол электр станциялари ҳисобидан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)