• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уфада ўтказилган ШҲТ саммитида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қабул қилиш бўйича қарор қабул қилинди

    Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9—10 июль кунлари Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: president.uz

    Фото: president.uz

    Саммитнинг асосий тадбирлари 10 июль куни бўлиб ўтди. ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси тор доирадаги учрашув билан бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этди.

    Мажлисда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти амалий мулоқот ва минтақавий ҳамда глобал муаммоларни самарали ҳал этиш учун қулай имконият экани таъкидланди.

    ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари мажлисни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Унда кузатувчи давлатлар раҳбарлари, мулоқот бўйича шериклар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди.

    Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўз нутқида тобора глобал тус олиб бораётган таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш, ШҲТ фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.

    «Шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замоннинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда, хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг таъсири ва нуфузи ошиб бормоқда. Бу ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш, кузатувчилар ва мулоқот бўйича шериклар қаторига қўшилиш истагини билдирган давлатлар сафи кенгайиб бораётганида намоён бўлмоқда ва бу табиий жараёндир», —деди Ислом Каримов.

    Ўзбекистон президенти ўз нутқида Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ҳарбий-сиёсий альянсга айлантирмаслик, ШҲТни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва принсипларга содиқ қолиш ва уларни янада мустаҳкамлаш даркорлигини таъкидлади.

    Ўзбекистон раҳбари Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслигини, унинг ягона йўли – донор мамлакатларнинг молиявий-иқтисодий ва гуманитар ёрдамида ва БМТнинг фаол иштирокида фақат тинч сиёсий музокаралар ўтказиш, қарама-қарши томонлар ўртасида ўзаро келишувга эришиш эканини қайд этди.

    Ўзбекистон қўшни сифатида Афғонистонга мунтазам ёрдам бериб келмоқда, транспорт коммуникацияларини барпо этиш, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш лойиҳаларини амалга оширмоқда, инсонпарварлик ёрдамини етказиб бермоқда.

    Маълумки, ШҲТга раислик Ўзбекистонга ўтди. Шу муносабат билан Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси ШҲТ ташкил топганининг 15 йиллиги нишонланадиган йилда ташкилотга раислик қилишдек масъулиятли вазифани зиммасига олаётганини ва бу, ўз навбатида, истиқболда кўзда тутилган режаларни муваффақиятли амалга оширишда умумий масъулиятни янада оширишини таъкидлади.

    Терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши биргаликда курашишни кучайтиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш, ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодиётини барқарор юксалтириш ва уларнинг ижтимоий тараққиётини таъминлаш ташкилот олдидаги долзарб вазифа бўлиб қолаверади.

    Минтақада барқарорлик ва тараққиётнинг ишончли кафолати сифатида ШҲТ ролини янада мустаҳкамлаш мақсадида унга аъзо мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, манфаатдор давлатлар билан муносабатларни изчил ривожлантириш чора-тадбирларига алоҳида аҳамият берилади.

    «Ўзбекистон ШҲТга раислиги доирасида маданий-гуманитар, илм-фан ва таълим соҳаларида самарали минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратади», — деб таъкидлади Ислом Каримов.

    Саммит якунида Уфа декларацияси, ШҲТни 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси ва 2016—2018 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилинди. Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТга қабул қилиш жараёнини бошлаш, Беларусь Республикасига кузатувчи, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал давлатларига мулоқот бўйича шерик мақомини бериш бўйича қарорлар имзоланди.

    11.07.2015, 10:16   Изоҳ (0)   5956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тошкент—Ўш» автойўли учун ажратилган маблағни ўзлаштирган корхона раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилди

    11.07.2015, 08:00

    Навоийда тоғасига гиёҳванд модда сотган фермер хўжалиги ходими 2,5 йилга қамалди

    10.07.2015, 21:11

    Самарқандда қалбаки ароқ тайёрлашни йўлга қўйган шахс қўлга олинди

    10.07.2015, 20:01

    Ўзбекистон ТИВда Франция элчиси Жак-Анри Эльс билан учрашув бўлиб ўтди

    10.07.2015, 17:54

    Ўзбекистон ТИВда БМТнинг резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастури Доимий вакили билан учрашув ўтказилди

    10.07.2015, 17:42

    Discovery каналида Бухоро ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади

    10.07.2015, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 12 август, 10:02

    “Шрек 5” мультфильмининг премера санаси кечиктирилди

    Кино | 12 август, 09:58

    “Манчестер Сити” “Лейпциг” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 12 август, 09:17

    Туркияда зилзилада қулаган бино қурувчиси ушланди

    Дунё | 12 август, 09:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.