2015 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида БМТнинг Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг Доимий вакили Стефан Приснер билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Учрашув давомида БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг 2015 йил 11—12 июнь кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди ҳамда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)