Кармана тумани, «Азамат» қишлоғидаги фермер хўжалигида сувчи бўлиб ишлайдиган эркак Заҳарҳовуз ариғи бўйида ўсиб чиққан «гиёҳ»ни кўргач, уни юлиб олиб, пана жойда қуритди, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.
2015 йилнинг 8 январь куни унинг тоғаси қўнғироқ қилиб, бир гугурт қутисида «дори» кераклигини айтади. Бир гугурт қутиси 150 минг сўмга нархланади. Улар «Азамат» қишлоғида учрашишга келишиб олади. Тоғасининг ёнида бегона кишини кўриб, асл харидор шу бўлса керак, деб ўйлади. Аммо бундай бўлиб чиқмади.
Жиноят устида қўлга олинган эркак Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбдор, деб топилди. «Ҳуқуқ» газетаси маълум қилишича, фермер хўжалиги сувчиси 2 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)