Йил охирида Discovery канали Бухоро ҳақида сюжет кўрсатади, у Буюк ипак йўли ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг бир қисмига айланади, деб ёзади «Восточный экспресс». ОАВлар ёзишича, Британиянинг Pioneer Products компаниясининг суратга олиш гуруҳи Бухорода иш бошлаган.
Discovery канали дунёнинг 220 мамлакатида трансляция олиб боради ва 2,8 миллиард кишилик аудиторияни қамраб олади.
Суратга олиш ишлари Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ва «Ўзбектуризм» Миллий компанияси ҳамкорлигида олиб борилмоқда. Сюжетда шаҳар аҳолисининг урф-одатлари, маданий ва қадимий ёдгорликлар ёритилади.
Изоҳ (0)