11 июль куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 249 кишидан иборат сўнгги гуруҳи Саудия Арабистонига учиб кетди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирги кунда Саудия Арабистонида жами 670 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар умра зиёратларини амалга оширмоқда.
Зиёратчиларни 16-20 июль кунлари Ўзбекистонга олиб келиш ишлари режалаштирилган.
Изоҳ (0)