Нидерландия прокуратураси Украина харитасини эълон қилди, унда Қрим, шунингдек, Одесса вилоятининг жанубий қисми тасвирланмаган, деб ёзади «Сегодня.ua». Бундай расм ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи сайтига жойланган.
Харита MH17 самолёти ҳалокати терговининг асосий тафсилотларини кўрсатиб берувчи инфографиканинг бир қисми ҳисобланади.
Харитани ўзгартириш зарурлиги тўғрисидаги кўп сонли изоҳларга қарамасдан, Нидерландия прокуратураси уни дастлабки ҳолича қолдирди. Нидерландия ташқи ишлар вазирлиги Украина элчихонаси мурожаатидан кейин ушбу ахборотга эътибор қаратишга ваъда берди.
Изоҳ (0)