8 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Хитой элчиси Сунь Лицзе билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ривожи истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Учрашувда олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов, Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори Абдураҳим Маннонов ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Шуҳрат Қаюмов иштирок этди.
Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Самарқанд давлат чет тиллари институти ҳузиридаги Конфуций институтлари муҳокамаси жараёнида ТДШИ ҳузуридаги Конфуций интитутида хитой тили ўқитувчилари сонини ошириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, томонлар Фарғона давлат университетида Хитой билан ҳамкорликда Илмий тадқиқот маркази ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Шинжон давлат қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда Илмий-техник таълим маркази очилиши бўйича келишиб олган.
Изоҳ (0)