Sun Fa Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси юк кўтариш қобилияти бир тоннадан уч тоннагача бўлган икки ва уч ғилдиракли мотороллерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, дея хабар бермоқда «12news.uz» «Правда Востока» газетасига таяниб.
Фарғонада жойлашган Sun Fa раҳбари Наврўзбек Расулов инвесторлар таклифи ва бевосита кўмаги билан ром, кузов, занжир, диск, чироқ ва мини-аккумуляторлардан иборат мотоцикллар қисмларининг деярли 95 фоизини чиқариш имконини берувчи 20 та истиқболли пунктдан иборат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқди. Бунгача улар чет элдан келтириларди.
Куз бошидан корхона маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)