Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бизнес мактаби Европа менежмент ва технологиялар мактаби билан корпоратив бошқарувда таълим кўмаги соҳасида битим имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Битим доирасида Олий бизнес мактаби корпоратив бошқарув курсларида маъруза ўқиш учун Германиядан профессорларни жалб этади. Келишувда, шунингдек, Олий бизнес мактаби талабаларининг Германия етакчи компанияларида амалиёт ўташи кўзда тутилган.
Изоҳ (0)