Берн шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги. Унда икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва компаниялари вакиллари иштирок этди.
Мажлис якунлари бўйича Комиссиянинг якуний баённомаси ҳамда «Ўзбекистонда касбий малакаларни ривожлантириш, IV босқич» лойиҳаси бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди.
Эртаси куни Цюрих шаҳрида Ўзбекистон-Швейцария бизнес-форуми ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидаги асосий истиқболли лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)