Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Уфа шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ЎзА.
9 июль куни Уфа шаҳрида ШҲТ ва БРИКС давлатлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг асосий воқеалари 10 июлда бўлиб ўтади. Саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)