Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув маркази томонидан Ягона портал орқали янги хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг ўзида хабар қилинди.
Ушбу хизмат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимлари учун ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малака ошириш курсларига талабномаларни расмийлаштириш ҳамда тегишли шартномани олиш имкониятини беради.
Хизматдан фақатгина юридик шахслар фойдалана олиши мумкин.
Изоҳ (0)