Италия полицияси «Коза Ностра» мафиясига алоқадор деб гумон қилинган шахсларга қарашли 1,6 миллиард евродан кўпроқ маблағни мусодара қилди, деб хабар беради «Eurointegration.com».
Жиноий гуруҳ гўёки Сицилиянинг Палермо шаҳрида яшовчи «тадбиркорлар» – уч нафар акаси ва икки синглисига қурилиш шартномасини қўлга киритишга ёрдам берганликда гумон қилинмоқда.
Палермо полицияси мол-мулкни мусодара қилиш бўйича йирик операцияни амалга оширганлигини маълум қилди.
«Коза Ностра», калабриялик «Ндрангета» ва «Каморра» охирги пайтларда Италиянинг шимолидаги шаҳарларда ўз фаолиятини кенгайтирди.
Изоҳ (0)