Америкалик актриса Памела Андерсоннинг Россия президенти Владимир Путинга йўллаган мактуби ҳақида Кремль ҳеч нарса билмайди. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар бермоқда «RBC.ru».
7 июль куни актриса Россия президентига мактуб йўллаб, финвал (кит тури) гўштини олиб кетаётган Winter Bay кемасига нисбатан чора кўришни сўрагани маълум бўлганди.
Андерсоннинг фикрича, Россия ҳукумати йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган мазкур сув жонзоти гўштини олиб кетаётган кеманинг Шимолий денгиз йўли орқали ҳаракатланишига йўл қўймаслиги лозим.
Актриса аввал ҳам жониворларни ҳимоя қилишни сўраб Владимир Путинга мурожаат қилган. 2010 йилги мурожаатида у Путиндан Канада тюленлари терисининг Россияга экспортини тақиқлашни сўраганди.
Изоҳ (0)