Канадалик йигит 100дан ортиқ ҳаво шарлари боғланган ўриндиқда осмонга кўтарилди
26 ёшли канадалик йигит гелий билан тўлдирилган 100дан ортиқ ҳаво шарлари боғланган ўриндиқда ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Муаммолар парвоз сўнггида, ҳаво шарлари саргузаштталаб Дениэл Бориани жуда баландга кўтариб кетганидан кейин, у пуфаклардаги ҳавонинг бир қисмини чиқариб юбора олмагач юзага келди.
Бориа ҳар эҳтимолга қарши ўзи билан бирга олган парашют ёрдамида ерга қўнишга муваффақ бўлди. Ерга қўниши билан уни полиция ҳибсга олди – Дениэл жамоат тартибини бузишда айбланди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар