BeIN Sports журналисти Танкреди Палмери «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка кубоги – 2015 мусобақасининг энг яхши футболчисига бериладиган совринни олишни истамаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Sports.ru» нашрига таяниб, «Arena.uz» хабар қилмоқда.
«Ғаройиб. Месси Америка кубоги – 2015 нинг энг яхши футболчисига бериладиган совринни олишни истамади, сабаби ЖЧ—2014 даги каби камситишларини хоҳламаган.
Айнан шу тантанали маросимнинг ўн дақиқага кечикишига сабаб бўлди. Мусобақа ташкилотчилари Мессини кўндиришга уринди, стадиондагилар эса танаффус сабабини тушунмай ҳайрон бўлди», – деб ёзган Палмери Twitter тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина мусобақа финалида Чилидан пенальтилар сериясида мағлубиятга учраганди.
Америка кубогининг 6 учрашувида Месси 1 гол ва 3 голли пасга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)