Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг «Локомотив» ва Англиянинг «Флитвуд Таун» жамоалари ўртасидаги ҳамкорлик келишуви доирасида «темирйўлчилар»нинг икки тарбияланувчиси августда Британияга йўл олади. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.

Рустам Нортожиев (чапда). Фото: «Championat.asia»

Рустам Нортожиев (чапда). Фото: «Championat.asia»

Икки клуб ўртасидаги ҳамкорликни расмийлаштириш учун Тошкентга ташриф буюрган «Флитвуд Таун» вакиллари «Локомотив» ёшлари иштирокидаги ўйинни кузатиб, дарвозабон Рустам Нортожиев билан ҳимоячи Сергей Прохоровни Англияга олиб кетишга қарор қилди.

Сергей Прохоров. Фото: «Championat.asia»

Сергей Прохоров. Фото: «Championat.asia»

Ҳар икки футболчи 1996 йилда туғилган бўлиб, олти ойга Англияга йўл олади ва «Флитвуд Таун» сафида «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Эвертон» сингари машҳур клублар ўринбосарларига қарши ўйинларида майдонга тушади.

Маълумот учун, «Флитвуд Таун» Англия биринчи дивизионида иштирок этувчи клубдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бундеслига. “Бавария” сафарда ғалаба қозонди ва Германия чемпионига айланди, “Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни енга олмади 
Дунё
Юк машинасидан чиққан нацистлар байроғи, Будданинг туғилган кунига аталган аждаҳо, модель бўлган чихуахуа — ҳафта суратлари
Саломатлик
Саломатлик билан боғлиқ муаммолар келтириб чиқарадиган 6 та кундалик одат