Тошкент вақти билан 5 июлга ўтар кечаси Чили пойтахти Сантьягода футбол бўйича Америка Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда мезбон – Чили терма жамоаси Аргентинага қарши майдонга тушиб, пенальтилар сериясида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди (асосий вақтда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилди).
Эътиборли томони, жаҳоннинг тўрт карра энг яхши футболчиси ҳисобланган Лионель Месси ўз миллий терма жамоаси — Аргентина билан яна бир бор муваффақиятсизликка учради.
Бунгача у 2011 йилги Америка Кубоги финалида ва 2014 йилги жаҳон чемпионати финалида имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)